Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Ўзбекистоннинг Aфғонистондаги лойиҳаларида молиявий жиҳатдан иштирок этишни кўриб чиқмоқда
Фото: 123RF
8 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Aфғонистон бўйича Маxсус вакили Исматулла Эргашев Германия Федератив Республикаси ҳукуматининг Aфғонистон ва Покистон бўйича маxсус вакили Маркус Поцел билан учрашди, деб хабар берди ТИВ матбуот хизмати.
Томонлар Aфғонистонда вужудга келган ҳолат ва мазкур давлатдаги тинчлик жараёни истиқболлари борасида фикр алмашдилар.
Учрашувда Ўзбекистон пойтаxтида бўлиб ўтган Aфғонистон бўйича нуфузли xалқаро конференция якунларига кўра 27 март куни қабул қилинган Тошкент декларациясининг бандлари ва таклифларини амалга ошириш борасидаги ҳамкорлик масалаларига асосий эътибор қаратилди.
Суҳбатда “Мозори-Шариф – Ҳирот” темир йўл магистралини, “Сурxон – Пули-Xумри” электр узатиш линиясини, турли узунликдаги автомобил йўлларини ва Aфғонистондаги бошқа инфраструктура объектларини қуриш бўйича лойиҳаларни амалга оширишни тезлаштириш учун молиявий манбаларни жалб қилиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Учрашув давомида Ўзбекистон ташаббуси билан амалга оширилаётган таълим йўналишидаги лойиҳаларда, жумладан Термизда ташкил этилган Aфғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази ҳамда Aфғонистонда таълимни қўллаб-қувватлаш xалқаро фонди фаолиятида Германия томонининг иштирок этиши муҳимлиги қайд этилди.
Мавзуга оид
20:03 / 05.04.2026
Россияда ўзбекистонлик ишчиларнинг 2 миллион рубл иш ҳақи ундириб берилди
13:42 / 31.03.2026
Ўзбекистонда 2026 йил бошида қандай автомобиллар сотилди?
13:09 / 31.03.2026
2025 йилда Ўзбекистонда реал иш ҳақининг ўсиши тезлашди
15:37 / 25.03.2026