Жаҳон | 15:47 / 08.10.2018
15625
3 дақиқада ўқилади

Помпео бўйича янги тафсилотлар: у КХДРда қуролланган тансоқчиси ва таржимонидан маҳрум қилинган

Фото: AFP

АҚШ давлат котиби Майк Помпеога Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан учрашувга ўз таржимонини олиб бориш тақиқланган. Бу ҳақда Bloomberg вазиятдан хабардор журналистга таянган ҳолда ёзмоқда.

Агентлик маълумотига кўра, Пхеньянга етиб келган давлат котибини КХДР Меҳнат партияси Марказий қўмитаси раиси ўринбосари Ким Ён Чхоль кутиб олди. У Помпеога Шимолий Корея раҳбари билан учрашувга фақат уч кишини олиб бориши мумкинлигини билдирган. Шу билан бирга, дипломатнинг шахсий таржимонини музокараларга киритишдан бош тортишган, тансоқчидан эса қуролни топшириш талаб қилинган.

Бунга жавобан, давлат котиби вазиятни юмшатишга уриниб кўрди ва ҳазил қилди, шунингдек, тансоқчига оид талаблар борасида тушунмаганини айтган. Bloomberg’нинг таъкидлашича, зиддиятли ҳолат шуни кўрсатдики, Шимолий Корея ҳукумати томонидан энг кичик ён босишга эришиш ҳам анча қийин бўлади.

Ҳаммаси бўлиб, Помпео Ким Чен Ин билан 3,5 соат ўтказган: аввалига музокараларда, кейин тушликда, деб хабар қилади The Washington Post. Натижаларга кўра, КХДР етакчиси ўтказилган музокараларни мақтаб, уларни самарали ва яхши, деб атади. Шунингдек, у АҚШ президенти Дональд Трампга қилган саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдириб, инспекторларни бузиб ташланган Пхунгери ядро полигонига келишга таклиф қилди.

Пхеньянга қилган ташрифидан сўнг, Помпео Корея ярим оролини ядросизлаштиришга оид келишувга эришиш бўйича олға силжиш қайд этилганини билдирди. «Биз Сингапур учрашувида эришилган келишувлар устида ишлашни давом эттирмоқдамиз. Менга ва АҚШ Департаментидан бўлган менинг жамоамни яхши кутиб олишгани учун раҳмат», - дея ёзган у.

Пхеньянга сафар Помпео учун сафар тўртинчиси бўлди. У биринчи марта КХДРга 2018 йил апрель ойида, Марказий разведка бошқармаси бошлиғи сифатида ташриф буюрган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Корея президенти КХДР етакчисининг режаларини ошкор қилганди. 

Мавзуга оид