Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда электр тармоғига ноқонуний уланган фуқаро давлатга 66 млн сўм зарар етказган
Фото: mib.uz
Мажбурий ижро бюроси Олмазор туман бўлими ходимлари томонидан электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда сув истеъмоли соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш юзасидан жисмоний ва юридик шахслар томонидан электр энергиядан фойдаланишининг қонунийлиги ҳамда тўлов интизомига риоя этилиши юзасидан текшириш ўтказилди.
Унда тумандаги Валижон Жумаев 7-тор кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Б.Қ. хонадонига ўрнатилган электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатилиб, фуқаро Б.Қ. томонидан ҳисоблагични кўрсатгичини ўзгартирганлиги натижасида давлат манфаатларига 66 865 583 сўм зарар кўрсатилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор туманидаги Валижон Жумаев 7-тор кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Б.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Процессуал Кодексининг 84-моддаси 1-қисми 8-бандига асосан айблилик масаласи ҳал қилинмасдан туриб жиноят иши рад қилинган.
Б.Қ. томонидан етказилган моддий зарар тўлиқ қопланиши таъминланган.
Мавзуга оид
18:15 / 12.05.2026
Тошкентда кўча бўйидаги дренаж ариқчаси бетон билан тўлдириб ташланди
18:41 / 11.05.2026
Тошкентда газ таъминоти бўлими ходими 21 минг доллар билан ушланди
09:00 / 10.05.2026
Бекор бўлган пешлавҳа “солиғи”, anti-SLAPP зарурати ва ССВда истеъфолар — ҳафта дайжести
13:59 / 07.05.2026