Ўзбекистон II чоракда Россиядан 748,8 млн доллар пул ўтказмаларини қабул қилди
2018 йилнинг иккинчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга тўлов тизимлари орқали ўтказилган жисмоний шахсларнинг пул ўтказмалари миқдори 748,8 млн долларни ташкил этди. Бундан Россия Марказий банки маълумотлари дарак бермоқда.
Идора маълумотларига кўра, ҳисобот даврида Россиядан Ўзбекистонга жўнатилган пул миқдори ўртача 425 долларни ташкил қилган.
Шу билан бирга, 2018 йилнинг иккинчи чорагида Ўзбекистондан Россияга 32 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ жўнатилди. Ўзбекистондан Россияга жўнатилган ўртача пул миқдори 914 долларни ташкил этди.
Россия Марказий банки маълумотларига кўра, 2018 йилнинг иккинчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга трансчегаравий ўтказмаларнинг умумий ҳажми 1,07 миллиард доллардан ошди, Ўзбекистондан Россия Федерациясига - 95 миллион доллар.
Россиядан Ўзбекистонга йилнинг биринчи чорагида жами 726 млн доллар пул ўтказилганди. 2018 йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистонга Россия фуқаролари томонидан 200 млн доллардан, норезидентлар томонидан эса 525 млн доллардан ортиқроқ пул жўнатилган. Бир ўтказманинг ўртача миқдори 314 долларни ташкил қилади. Шу давр мобайнида Тожикистонга 487 миллион доллар, Қирғизистонга 434 миллион доллар ўтказилган.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024