Ким Чен Ин Рим папасини КХДРга таклиф қилди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Рим папаси Францискни КХДРга ташриф билан келишга таклиф қилди, дея хабар беради Рёнхап.
Таклиф борасидаги батафсил тафсилотларга аниқлик киритилмаяпти.
Аввалроқ, АҚШ давлат котиби Майк Помпео ва КХДР етакчиси Ким Чен Ин ўзаро учрашув ўтказиб, бир қатор икки томонлама масалаларни муҳокама қилгани маълум бўлганди. Шунингдек, Япония бош вазири Синдзо Абэ КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан учрашиш ниятида эканини билдирди.
Ўз навбатида, Россия давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков Ким Чен Иннинг Россияга сафари олдидан тайёргарлик ишлари олиб борилаётганини тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал АҚШ давлат котиби Майк Помпео КХДРда қуролланган тансоқчиси ва таржимонидан маҳрум қилингани хабар берилганди.
Мавзуга оид
11:22 / 12.11.2024
Шимолий Кореядан қочганлар РФдаги КХДР кучлари орасида дезертирликка эришмоқчи
10:41 / 12.11.2024
КХДР Россия билан ҳамкорлик шартномасини ратификация қилди
20:11 / 10.11.2024
Россия Курск областига ҳужум учун 50 минг кишилик қўшин тўплади — NYT
18:54 / 09.11.2024