Жаҳон | 11:15 / 09.10.2018
6208
1 дақиқада ўқилади
Миллионлаб мисрликларни сайловларга келмаганликлари учун жарима кутмоқда
Миср миллий сайлов комиссияси жорий йилнинг март ойида ўтган мамлакат президенти сайловларида овоз беришга келмаган сайловчилар рўйхатини бош прокуратурага топшириш учун тайёрлашни якунламоқда. Бу ҳақда “Ал-Ватан” нашри маълум қилди.
Нашр маълумотларига кўра, ушбу рўйхатлар сайлов участкасига келмаган ҳар бир фуқарога 500 Миср фунти (28 доллар) миқдорида жарима солиш учун тайёрланмоқда.
Сайлов комиссияси маълумотларига кўра, сайловларга 60 млн сайловчидан 34 млн 823 минг нафари келмаган. Шу тариқа давомат 41 фоиздан сал кўпроқни ташкил қилган.
Президент сайловларида Мисрнинг амалдаги президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий 97 фоиз овоз билан навбатдаги муддатга сайланганди.
Мавзуга оид
13:13 / 09.11.2024
Миср Ўзбекистонда чарм маҳсулотлари ишлаб чиқаришга қизиқиш билдирмоқда
13:38 / 08.11.2024
Миср Тошкент вилоятида кўчмас мулк соҳасига инвестиция киритмоқчи
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
12:32 / 06.11.2024