Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони Истанбулдаги консуллигининг тинтув қилинишига рухсат берди
Туркия ташқи ишлар вазирлиги вакили Хами Ақсой Анқара саудиялик журналист Жамол Қошиқчи йўқолиб қолган, Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консуллигида тегишли тергов ҳаракатларини олиб бориш учун Ар-Риёднинг рухсатини олганини маълум қилди.
Аксойнинг айтишича, Ар-Риёд журналистни охирги марта кўришган консуллик биносини кўздан кечиришга рухсат берган.
“Вена конвенциясига кўра, консуллик бинолари дахлсизлиги мавжуд бўлса-да, Саудия Арабистони дипломатик миссияси раҳбари розилиги билан консуллик ҳудудида Туркия томонидан тергов ўтказилиши мумкин”, деб айтган Аксой.
Бундан ташқари, Саудия Арабистони ҳукумати журналистнинг йўқолиши бўйича ҳамкорлик қилишга ва консуллик биносида тергов ўтказилишига тайёрлигини билдирган.
Мавзуга оид
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026