Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Киевда Қирғизистон консули автомобили ўғирлаб кетилди
Киев марказида Қирғизистоннинг Украинадаги элчихонасига қарашли автомобил олиб қочилди. Бу ҳақда Қирғизистон ташқи ишлар вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда Kabar нашри маълум қилди.
Элчихона маълумотларига кўра, дипломатик рақамларга эга Toyota Highlander машинаси 10 октябрга ўтар кечаси ўғирланган.
Автомобил ўғирлангани аниқланганда воқеа жойига полиция чақиртирилган. Полицияда таъкидланишича, автомобил Қирғизистон консулига тегишли бўлиб, унинг Киевнинг нуфузли туманидаги уйи ёнига қўйилган бўлган.
Ушбу ўғрилик юзасидан “Автомобилни олиб қочиш” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. Қирғизистоннинг Киевдаги элчихонаси Украина ташқи ишлар вазирлигига автомобилни топишда максимал кўмак кўрсатиши илтимоси билан нота йўллаган.
Мавзуга оид
07:40
Қирғиз-тожик-ўзбек чегарасидаги «Дўстлик» халқаро савдо-иқтисодий парки концепцияси тақдим этилди
22:02 / 02.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Қамбарота ГЭС-1” қурилиши бўйича музокара ўтказди
18:24 / 29.04.2026
Ташиев давлат тўнтаришига уринишга алоқадорликда гумонланмоқда
22:18 / 25.04.2026