Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўрта Осиё ёшларининг «Халқаро дўстлик» форуми бошланди
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан Термиз шаҳридаги «Халқаро ёшлар оромгоҳи»да Ўрта Осиё ёшларининг «Халқаро дўстлик» форуми бўлиб ўтмоқда.
Мазкур форум Ўрта Осиё мамлакатларидан ташриф буюрган ёшларни ўзбекона урф-одат ва карнай-сурнай садолари остида Термиз Халқаро аэропортида тантанали кутиб олиш маросими билан бошланди.






Меҳмонлар дастлаб Ўрта Осиёда ягона бўлган Термиз археология музейига ташриф буюришди. Қўшни мамлакат ёшларида қадимий воҳанинг бой тарихи, осори-атиқалари, маданияти, ҳудудга хос урф-одат ва анъаналари, турли археологик обидалари катта қизиқиш уйғотди.



Форум иштирокчилари икки гуруҳга бўлинган ҳолда музейдаги рамзий қадимий даврларга саёҳат қилиб, «Эсдаликлар» китобига ўз фикр-мулоҳазалари ва дил сўзларини қолдиришди.


Форум доирасида турли конференциялар, учрашувлар ва маданий дастурлар ўтказилиши режалаштирилган.




Ушбу форум жорий йилнинг 14 октябрига қадар давом этади.


Мавзуга оид
10:11 / 21.04.2026
Саида Мирзиёева Самарқанд форумида наркотаҳдидларга қарши замонавий технологиялар билан танишди
22:00 / 20.04.2026
Саида Мирзиёева Самарқандда трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш мавзусидаги халқаро форумда иштирок этди
08:34 / 16.04.2026
Сурхондарёда мансабдорнинг пул талаб қилиш режаси фош этилди
15:15 / 20.03.2026