Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 19:43 / 11.10.2018
8555
1 дақиқада ўқилади
Муҳаммад Салоҳ жазодан қутулиб қолди
«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ транспорт воситасини бошқараётганида мобил телефондан фойдалангани учун жазоланмайди.
«Суриштирув ўтказилди ва айблов эълон қилиш учун етарли далил тўпланмади, шу туфайли, бу иш тўхтатилади.
Салоҳ билан суҳбат ўтказилди, унга рулда мобил телефондан фойдаланмаслик ҳақида тавсия берилди», – деб полиция сўзларини келтирмоқда ESPN.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, «Ливерпуль» клуби Муҳаммад Салоҳнинг рулда мобил телефонда суҳбатлашиб кетаётгани видеосини полицияга тақдим қилган эди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш