Спорт | 20:20 / 11.10.2018
22789
3 дақиқада ўқилади

Параосиё ўйинларида бешинчи кун якунлари. Сузишдаги гегемонлик

11 октябрь куни ўзбекистонлик спортчилар Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида Параосиё ўйинларида бешинчи кунги баҳсларда иштирокларини ўтказишди. Бугунги баҳсларда ўзбекистонлик спортчилар спортнинг 3 тури бўйича ўз омадларини синовдан ўтказишди ва яна 21 медални қўлга киритишди. 

Енгил атлетика
Куннинг дастлабки медали узунликка сакраш баҳсларида қўлга киритилди. Дониёр Солиев энг яхши натижани қайд этди ва олтин медални терма жамоа ҳисобига қўшиб қўйди.

Диск улоқтириш баҳсларида иштирок этган Сафия Бурханова 38,42 натижа билан кумуш медаль соҳибига айланди.

Эркаклар ўртасида 400 метрга югуриш баҳсларида эса Миран Сахатов кумуш медалга сазовор бўлди.

Аёллар ўртасида 400 метрга югуришда Сабина Суханова маррага учинчи бўлиб етиб келиб, бронза медалига эга чиқди.

Куннинг иккинчи қисмида кечки дастурда ядро улоқтириш бўйича баҳсларда иштирок этган Муҳаммад Риҳсимов бронза медални қўлга киритди.

Фаҳриддин Ҳамроев 1500 метрга югуриш баҳсларида маррага биринчи бўлиб етиб келди ва Ўзбекистонга навбатдаги олтин медални тақдим этди.

Дзюдо
Эркаклар ўртасида ўтказилган жамоавий беллашувларда ўзбекистонлик спортчилар учинчи ўрин учун баҳсда мўғулистонлик рақибларни мағлуб этишди ва бронза медаллар билан тақдирланишди.

Аёллар ўртасидаги жамоавий баҳсларда Ўзбекистон вакиллари финалгача етиб боришганди. Аммо ҳал қилувчи баҳсларда ўзбекистонликлар Жанубий Корея терма жамоасига имконият бой беришди ва кумуш медаллар билан кифояланишди.

Сузиш
Ўзбекистонлик сузувчилар бугун делегация ҳисобини 11та медал билан бойитишди.

100 метрга баттерфляй усулида сузиш бўйича баҳсларда барча медаллар ўзбекистонликларга кетди. Эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилган беллашувларда 6 нафар ўзбекистонлик сузувчи шоҳсупага кўтарилди.

Эркаклар:
1-ўрин: Ислам Асланов
2-ўрин: Кирилл Паньков
3-ўрин: Дмитрий Хорлин

Аёллар:
1-ўрин: Шоҳсанамхон Тошпўлатова
2-ўрин: Фотимахон Омилова
3-ўрин: Нигорахон Мирзоҳидова.

100 метрга чалқанча сузиш баҳсларида ўзбекистонлик спортчилар яққол устунлик қилишди ва яна бешта медаль қўлга киритишди

Эркаклар:
1-ўрин: Кирилл Паньков
2-ўрин: Музаффар Турсунхўжаев

Аёллар:
1-ўрин: Шоҳсанамхон Тошпўлатова
2-ўрин: Нигорахон Мирзоҳидова
3-ўрин: Фотимахон Омилова

Шу тариқа, бешинчи кунги баҳсларда Ўзбекистон вакиллари 6та олтин, 7та кумуш ва 6та бронза олишди ва жами медаллар сонини 67тага етказишди. Айни вақтда Ўзбекистон делегацияси 31 олтин, 20 кумуш ва 16 бронза билан умумий рейтингда бешинчи ўринда бормоқда. Тўртинчи ўриндаги Японияда ҳам 31та олтин жамғарилган, кунчиқар юрт вакиллари фақат кумушлар сони кўплиги эвазига (31-52-56) юқорироқда жойлашган.

Мавзуга оид