Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция Бельгия билан чегарада тўсиқ қуради
Франция ҳукумати Африка чўчқа ўлатидан ҳимояланиш мақсадида Бельгия билан чегарасида тўсиқ қуради. Бу ҳақда Republicain Lorrain нашри маълум қилди. Тўсиқ қурилиши 13 октябрда бошланади.
Таъкидланишича, Франция ҳукумати тўсиқ ўлатдан ҳимоя қилишига умид қилмоқда.
Маълум қилинишича, сентябрда Бельгиянинг Люксембург ва Франция билан чегарадаги Люксембург вилояти жанубида Африка чўчқа ўлатидан ўлган 5 та тўнғиз аниқланган. Кейинроқ у ерда яна 40 га яқин ўлик тўнғиз топилган, улардан 28 тасида ўлат вируси борлиги аниқланган.
Бундан аввалроқ Дания Африка чўчқа ўлати тарқалиши олдини олиш учун Германия билан 68 километрлик тўсиқ қуришни маъқуллаган.
Мавзуга оид
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
08:50 / 08.06.2026