Йўл транспорт ҳодисасини содир этиб, тергов органларидан яширинган шахс ушланди
2018 йилнинг 7 октябрь куни, соат 23:00 ларда Андижон вилояти, Бўз тумани ИИБга “ Тафаккур” МФЙдан ўтган А-373 ҳалқаро йўлининг четида тахминан 20 ёшларда бўлган эркак жинсидаги номаълум шахснинг жасади ётганлиги тўғрисида хабар келиб тушди. Бу ҳақда KUN.UZ’га Андижон вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Тергов-тезкор гуруҳи воқеа жойига бориб, ҳолат ўрганилганида вафот этган номаълум шахс 2003 йилда туғилган, ушбу МФйда яшовчи Қурбонов Қудратжон Қодиржон ўғли эканлиги ва уни номаълум ҳайдовчи бошқарувидаги автотранспорт воситасида уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб яширинганлиги маълум бўлди. Ички ишлар ходимлари дарҳол кечиктириб бўлмас тергов ҳаракатларини ўтказишни бошлашади. Ушбу йўл транспорт ҳодисасини 1991 йилда туғилган Хайдаров Эркинжон ўзининг “Газель” русумли 60 Н 000489 давлат рақам белгили юк автомашинасида содир этганлиги аниқланиб, у жиноят иши бўйича гумонланувчи тариқасида иштирок этишга жалб этилади. У Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси билан айбланмоқда.