Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Андижон полкаси» тадбирига кетаётган ўқувчилар ЙТҲга учради
Ўқувчилар минган Damas йўлда юк машинаси билан тўқнашган. Оқибатда бир бола вафот этган, қолганлари шифохонага ётқизилган. Андижон вилояти ЙҲХБ ўқувчиларни ўзбошимчаликда айблади.
Андижон вилоятида «Андижон полкаси» тадбири доирасида мактаб ўқувчилари ЙТҲга учраган, улардан бири вафот этган. Бу ҳақда вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг Instagram’даги пости остидаги изоҳларда фойдаланувчилардан бири хабар қолдирган.

Маълум бўлишича, ушбу ҳодиса Асака туманидаги 14-мактаб ўқувчилари билан рўй берган. Ҳодиса оқибатида ўқувчилардан бири вафот этган, қолганлари эса жонлантириш бўлимида қолмоқда.
Ҳолат юзасидан изоҳ берган Андижон вилояти ЙҲХБ ахборот хизмати мактаб ўқувчиларини ўзбошимчаликда айблаган.
Андижон вилояти ЙҲХБ ахборот хизмати Daryo.uz’га маълум қилишича, ЙТҲ 23 июн куни содир бўлган.
«Асака тумани халқ таълими бўлими томонидан Андижон шаҳрида ўтказиладиган тадбирга тайёргарлик кўриш учун бориб-келадиган ўқувчиларга алоҳида автобус ажратилган. Аммо бир гуруҳ ўқувчи ўзбошимчалик билан Damas автомобилида кетаётган бўлган. Йўлда автомобил „ЗИЛ“ юк машинаси билан тўқнашган. Ўқувчилар шифохонага ётқизилган. Шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, улардан бир нафари вафот этган. Қолган ўқувчиларнинг ҳолати яхши», – дейилади тақдим этилган ахборотда.
Ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчилари суриштирув олиб бораётгани қўшимча қилинган.
Маълумот учун, 24 июн куни Андижон вилояти марказидаги стадионда «Андижон полкаси» рақсига тушиш орқали рекорд ўрнатилди.

Стадионда 20 минг киши бир вақтнинг ўзида рақс тушган. Ҳокимлик матбуот хизмати эълон қилган суратларда тадбирда ёш болалар ҳам иштирок этганини кўриш мумкин.
Мавзуга оид
18:50 / 24.06.2026
Автомобил тезлигини автоматик чеклайдиган тизим синовлардан ўтолмади
20:30 / 23.06.2026
Ҳайдовчига суғурта товони учун айбдор томон суғурталовчисига мурожаат қилиш имконияти берилди
19:59 / 23.06.2026
Tesla автопилот режимида уйга урилди ва ичидаги аёлни ўлдирди
17:35 / 23.06.2026