Фан-техника | 02:51 / 12.10.2018
13032
1 дақиқада ўқилади

Samsung 4 та камерали Galaxy A9 смартфонини тақдим қилди

Фото: AP/Ahn Young-joon

“Galaxy A9 ёрдамида исталган мураккабликдаги суратлар: бетакрор селфидан тортиб мукаммал манзарали суратларни олиш мумкин”, дейилган компания хабарида.

Асосий камера 24 Мпли бўлиб, иккинчи камерада икки каррали оптик зум бор. Учинчи камера суратдаги саҳнани аниқлаш ва унга мос созланмаларни танлаш имкониятига эга. 4-камерада фонни “ёйиш”ни созлаш имконияти мавжуд. 

Galaxy A9 3800 мА/соатли батарея билан жиҳозланган. Қурилманинг тезкор хотираси 6 Гбни, ички хотираси 128 Гбни ташкил қилади. Ички хотирани microSD-карталари ёрдамида 512 Гбгача ошириш мумкин. Super AMOLED экрани 6,3 диагоналга ва Full HD+ сифатга эга.

Смартфон 16 ноябрдан сотила бошланиши режалаштирилган. 

Мавзуга оид