Спорт | 21:00 / 14.10.2018
8097
2 дақиқада ўқилади

Бэйл «Реал»да қолади

«Реал» ҳужумчиси Гарет Бэйл Мадридда қолади. Sunday Express нашри клуб раҳбарияти футболчи билан келишиб олгани ҳақида хабар тарқатган.

Аввалроқ мадридликлар клуби ушбу уэльслик футболчисини келгуси йилнинг ёзида сотишни режалаштиргани тўғрисида хабарлар тарқалганди.

Sunday Express нашри келтирган маълумотга кўра, «Қироллик клуби» раҳбариятининг йиғилишларидан бирида 29 ёшли футболчининг келажаги масаласи муҳокама этилгани, футболчи ўзидан кутилган даражада ўйин кўрсата олмаётгани туфайли, уни сотишга қарор қилишгани ҳақида айтилганди.

Ўз навбатида «Челси» клуби яримҳимоячиси Эден Азарни айнан Бэйл билан алмаштиришга тайёр экани хабар қилинган эди.

Бэйл «Реал» сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У «қаймоқранглилар» жамоаси сафида бир марта Испания чемпиони бўлган ва 4 марта ЕЧЛ ғолибига айланган.

Жорий мавсумда Бэйл клуб сафида барча турнирлар доирасида 9 учрашувда майдонга тушди ва 4 гол уриб, 3 голга узатма берди. Айни вақтда у навбатдаги жароҳатини даволамоқда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид