Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сергели политехника касб-ҳунар коллежи қатор мутахассисликлар бўйича ўқишга таклиф этади
Сергели политехника касб-ҳунар коллежи қуйидаги 7 та мутахассисликлар бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга таклиф этади:
- Автомобилларни таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш бўйича техник-механик;
- Транспортларда ташиш ва бошқаришни ташкил этиш техниги;
- Лифт ва кўтарма механизмларидан фойдаланиш ва таъмирлаш техниги;
- Сув, газ таъминоти ва канализация тизимларини ўрнатиш, таъмирлаш ва ишлатиш устаси;
- Коммунал хўжалиги объектларидан фойдаланиш бўйича техник-технолог;
- Бухгалтер;
- Кенг ассортиментдаги кийимлар конструктори.
Бугунги кунда Республикамизнинг барча жабҳаларида ривожланишни кузатиш мумкин. Жумладан барча соҳаларда саноатнинг ривожланишини алоҳида таъкидлаш мумкин. Автомобилсозлик, транспорт, оғир металлургия, енгил саноат, аҳолига уй-жойларни қуриш ва коммунал хизмат кўрсатиш соҳаларининг ривожланиши ва иш ўринларининг яратилиши кузатилмоқда.
Сизда ушбу соҳаларда касб эгаллаш истаги борми? Айнан шу соҳаларда ишламоқчимисиз? У ҳолда сиз учун ажойиб имконият яратилди.
Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган Сергели политехника касб-ҳунар коллежи Республикамизнинг барча ҳудудларидан иккинчи мутахассислик учун тўлов-контракт асосида ўқувчилар қабулини эълон қилади. Ўқиш жараёни ўзбек ва рус тилларида олиб борилади.
Ўқиш муддати: 1 йил 6 ой.
Кимлар қабул қилинади:
• 11-синф негизида шаҳодатномага эга бўлганлар,
• Ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлганлар
• Олий таълим муассасалари битирувчилари
• Уй бекалари
Мутахассисликлар:
1.“Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” мутахассислиги
Ихтисослиги:
1. Бюджет ташкилотлари бухгалтери
2. Хўжалик ҳисоби ташкилотлари бухгалтери
3. Ҳисобчи
2. Автомобилларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича техник-механик мутахассислиги(Корея, Япония давлатлари жиҳозлари асосида).
Ихтисослиги:
1. Автотранспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича чилангар
2. Автомобиллар техник ҳолатини диагностика қилиш бўйича техник
3. Автомобиллар электр жиҳозларига техник хизмат кўрсатиш бўйича электрчилангар
4.Аккумуляторчи
5. “В” ёки “ВС” тоифали ҳайдовчи
(ўқиш давомида “В” ёки “ВС” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси берилади)
3.Транспортларда ташиш ва бошқаришни ташкил этиш (Автомобиль транспорти) техниги мутахассислиги.
Ихтисослиги:
1. Автомобилда йўловчи ва юк ташишни ташкил этиш бўйича техник.
2. Автомобиль транспорти диспетчери
3. Автожамланма техниги (механиги)
4. “В” ёки “ВС” тоифали ҳайдовчи
(ўқиш давомида “В” ёки “ВС” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси берилади)
4. Кенг ассортиментдаги кийимлар конструктори (Корея, Полша давлатлари жиҳозлари асосида).
Ихтисослиги:
1.Кийимлар модельер-дизайнери
2.Кийимларни лойиҳаловчи
3.Тикувчи
5. Лифт ва кўтарма механизмларидан фойдаланиш ва таъмирлаш техниги мутахассислиги.
Ихтисослиги:
1. Лифт ва кўтарма механизмлардан фойдаланиш ва таъмирлаш бўйича техник-механик
2. Лифт ва кўтарма механизмларга хизмат кўрсатиш бўйича электромонтёр
3. Лифт ва кўтарма механизмларга диспетчерлик хизмат кўрсатиш оператори
4. Токарь-фрезерловчи
5. Электргазпайвандчи
6. Сув, газ таъминоти ва канализация тизимларини ўрнатиш, таъмирлаш ва ишлатиш устаси мутахассислиги.
1. Сантехника ишлари устаси
2. Электрогазпайвандчи
3. Газ ва сув истемоли назоратчи-оператори
4. Газ ускуналарини таъмирлаш ишлари бўйича чилангар
5. Сув канализация тармоқлари кузатувчиси
6. Санитария-техник тизимлар,технологик қувурлар тугунлари ва деталларини тайёрлаш бўйича чилангар
7. “В” ёки “ВС” тоифали ҳайдовчи
(ўқиш давомида “В” ёки “ВС” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси берилади)
7. Коммунал хўжалиги объектларидан фойдаланиш бўйича техник-технолог мутахассислиги.
Ихтисослиги:
1. Сув тозалаш иншоотлари ва канализация жиҳозларини монтаж қилиш ва фойдаланиш бўйича механик
2. Ичимлик ва оқова сув тозалиги назорати бўйича техник-лаборант
3. Уй-жой фондидан фойдаланиш бўйича техник
4.Электрогазпайвандчи
Битирувчиларга мутахассисликлари бўйича давлат намунасидаги диплом берилади.
Сиз бу ерда малакали устозлардан зарур билим ва кўникмаларни эгаллаб, танлаган соҳангизнинг профессионал мутахассиси бўлиб етишиб чиқасиз.
Шошилинг! Ҳужжатлар 2018 йилнинг 25 октябрь кунига қадар қабул қилинади.
Мурожаат учун телефон:
+99871 258-06-59,
+99871 215-28-45,
+99871 258-46-35,
+99871 258-46-22
Манзил:Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Қанора кўчаси,44-уй
Мўлжал:Сергели ярмаркаси Коллеж бекати
Автобуслар:131,57,58,112А,48, 40,86
Йўналишли такси:26, 25
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
09:45 / 10.06.2026
Сергелида каналда оқиб кетаётган икки қизалоқ қутқариб қолинди
16:40 / 16.05.2026
Сергелидаги қўланса ҳид: муаммо ечими нимага боғлиқ?
09:00 / 07.04.2026
Сергели туманида автобусда ёнғин чиқди
13:51 / 26.03.2026