Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда илк маротаба лазерли шоу бўлиб ўтади
Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкиллаштириладиган «Дўстлик фестивали» доирасида пойтахтда биринчи маротаба «Лазерли шоу» бўлиб ўтади, деб хабар беради шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Фестиваль уч кун давомида бўлиб ўтади.
18 октябрь куни соат 18:00дан бошлаб «Халқлар дўстлиги» саройи олдидаги майдонда лазерли шоу ўтказилади. 19 октябрь - соат 18:00да А.Навоий номидаги театр биноси олдидаги майдонда. 20 октябрь - соат 18:00дан бошлаб Олой бозори олдидаги майдонда.
«Дўстлик фестивали» шаҳарнинг бир неча жойларида ўтказилади:
1) Сайилгоҳ (Бродвей). «Ижодий кечалар» (16-21 октябрь, соат 11:00дан 23:00гача);
2) UCELL офиси қаршисидаги автотураргоҳ. «Авто-мото шоу» (18-20 октябрь, соат 15:00дан 23:00гача);
3) А.Навоий номидаги театр биноси олдидаги майдон. «Театр санъати кечалари» (18-21 октябрь, 18:00дан 22:00гача);
4) Олой бозори олдидаги майдон. «Мингта ва битта пештахта» (16-21 октябрь, соат 11:00дан 23:00гача);
5) «Истиқлол» саройи олдидаги майдон. Концерт (18-20 октябрь, соат 18.00дан 22.00гача);
6) CENTRAL PARK. Мусиқа фестивали (21 октябрь, 18:00дан 23:00гача);
7) А.С. Пушкин номидаги ёдгорлик олдидаги майдон. «Шеърий кечалар» (18-20 октябрь, соат 17:00дан 20:00гача).
Мавзуга оид
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026
Пойтахтнинг уч ва Тошкент вилоятининг бир тумани электрсиз қолди
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
18:45 / 27.06.2026