Жаҳон | 07:57 / 16.10.2018
7470
2 дақиқада ўқилади

Британия келгуси йилларда Россия таъсирининг кенгайишини тахмин қилди

Фото: Monika Skolimowska/dpa/Global Look Press

Буюк Британия Мудофаа вазирлиги тахминига кўра, Россиянинг халқаро майдондаги таъсири келгуси ўн йил ичида ортиб боради. Бундай хулосалар вазирлик томонидан эълон қилинган Global Strategic Trends ҳисоботининг олтинчи версиясида эълон қилинган.

Ушбу ҳужжат Британия ҳукуматига миллий мудофаа стратегиясини ишлаб чиқишда ёрдам бериши керак. Таъкидланишича, ҳисобот «янги хатарларни» камайтириш учун зарур. Ҳужжатнинг бир қисми Россияга бағишланган.

Ҳисобот муаллифлари хулосасига кўра, Россиянинг халқаро иштироки Арктика, Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада кенгайиб боради. Қайд этилишича, Россия ўз қуролларининг 60 фоизини Осиё-Тинч океани минтақасида сотмоқда ва шу боис у устувор бўлиб қолади.

«Россия Хитой билан савдо ва мудофаа алоқаларини чуқурлаштириш учун имкониятларни излаётган бир пайтда, у Жанубий-Шарқий Осиёдаги лойиҳалар бўйича келишиб олиб, Ҳиндистон билан ҳарбий алоқаларни йўлга қўйиб ва Покистон билан янги муносабатларни ўрнатиб, бошқа минтақавий қудратли мамлакатлар билан алоқаларни кенгайтириши мумкин», - дейди ҳисобот муаллифлари.

Шунингдек, уларнинг фикрича, Евроосиё Россиянинг стратегик сиёсатида «ҳукмрон ҳудуд» бўлиб қолади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нидерландия Россияни Арктикадаги ҳарбий провокацияларда айблаганди.

Мавзуга оид