Кеча-ю кундуз мижозлар хизматидамиз!
Акциядорлик тижорат “Қишлоқ қурилиш банк”ининг 24/7 режимида, кеча-ю кундуз, ходимсиз узлуксиз хизмат кўрсатадиган ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шохобчалари тармоғи тобора кенгайиб бормоқда.
Куни кеча пойтахтнинг Яккасарой ва Учтепа туманларида ҳамда Андижон вилоятининг Андижон шаҳрида навбатдаги шохобчалар фойдаланишга топширилди. Аҳолига қулайлик яратиш ва замонавий хизматлар кўламини кенгайтириш мақсадида ташкил қилинаётган мазкур шохобчалар замонавий банк технологиялари билан жиҳозланган.
Банкоматлар орқали фуқаролар куннинг исталган вақтида пластик карталаридаги сўм маблағларни нақдлаштириши мумкин.
Инфокиосклар орқали тўловларни пластик карточкалардан ва нақд пулда қабул қилиш, пластик карточка ҳисоб-варағи ҳаракати тўғрисида маълумот олиш, “SMS-хабарнома” хизматига уланиш имконияти мавжуд.
Шунингдек, инфокиосклар ёрдамида “Қишлоқ қурилиш банк”дан олинган кредитларнинг асосий ва фоиз қисмини қайтариш, турли коммунал тўловлар, уяли алоқа операторлари, шаҳар телефонлари, кабель телевидениеси, интернет хизмати учун тўловларни амалга ошириш мумкин.
Эътиборга молик жиҳати, Тошкент шаҳрининг Миробод ва Яккасарой туманларида жойлашган 24/7 ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шохобчаларига клавиатурали инфокиоск қурилмалари ўрнатилган. Бу қурилма ёрдамида “Қишлоқ қурилиш банк” мижози бўлган юридик шахслар, шу жумладан, якка тартибдаги тадбиркорлар банк филиалига бормасдан туриб, шохобчанинг ўзида – клавиатурали инфокиоск орқали “Интернет банкинг” хизматидан фойдаланиб, нақд пулсиз тўлов амалиётларини бажаришмоқда.
Шохобчаларга ўрнатилган инфомониторлар фойдаланувчиларга банк хизматлари ҳақидаги энг сўнгги янгиликлар, хизмат кўрсатиш тарифлари ва видеоматериаллар билан танишиш имконини беради.
Ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи шохобчалар аҳоли гавжум худудларда ташкил қилинмоқда. Хусусан, пойтахтдаги бундай шохобчалар ҳозирда “Миробод деҳқон бозори”, “Аския деҳқон бозори”, “Ўрикзор савдо комплекси”га яқин худудларда фаолият кўрсатмоқда. Шохобчаларда ногирон фуқаролар фойдаланиши учун ҳам шароитлар яратилган.
“Қишлоқ қурилиш банк” келгусида 24/7 режимида, кеча-ю кундуз, ходимсиз хизмат кўрсатадиган ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шохобчаларини республиканинг бошқа худудларида ҳам ташкил этишни режалаштирмоқда. Шунингдек, банк томонидан шохобчаларда автоматлаштирилган, валюта айирбошлаш имконини берувчи банкоматлар ишга тушириш бўйича иш олиб борилмоқда.
Замонавий ва қулай банк хизматларидан фойдаланинг!
“Қишлоқ қурилиш банк” – фаровон ҳаётингиз хизматида!
Маълумот учун:
Телефон: 71 150-93-39
Веб-сайт: www.qqb.uz
Telegram: https://t.me/QQBANK
Facebook: FB.com/official.qqb.uz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:55 / 04.09.2023
ҚҚБ Бизнесни ривожлантириш банкига айлантирилди
18:55 / 27.12.2022
“Қишлоқ қурилиш банк”: ютуқларимиз асоси – ишонч!
10:26 / 08.10.2022
Жиззахда АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг Жиззах минтақавий филиали собиқ бошқарувчиси 1,5 миллиард сўм кредитни ўзлаштириб юборди
17:00 / 03.06.2022