Жаҳон | 20:50 / 16.10.2018
30953
1 дақиқада ўқилади

Туркия полицияси Саудия Арабистони консуллигида Қошиқчининг ўлдирилгани исботини топди – ОАВ 

Фото: Emrah Gurel/The Associated Press

Туркия полицияси Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консуллигида журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилгани исботини топди. Бу ҳақда Туркия ҳукумати вакилига иқтибос келтирган ҳолда Associated Press ахборот агентлиги маълум қилди. 

Маълум қилинишича, 16 октябрга ўтар кечаси бошланиб, эрталаб тугаган тинтув вақтида полиция журналистнинг консулликда ўлдирилганининг аниқ исботини топган. Бироқ манбаа гап қандай исботлар ҳақида кетаётганига аниқлик киритмаган.  

Турк ОАВ маълумотларига кўра, мутахассислар консуллик ҳовлисидаги тупроқдан намуна олишган ҳамда бино ичида қон изларини топиш мақсадида ултрабинафша нурларидан фойдаланишган. Текширув 9 соатдан кўпроқ давом этган. Маълум қилинишича, терговчилар саудиялик консул қароргоҳини ҳам кўздан кечиришади. 

Бу вақтда консулнинг ўзи Туркияни тарк этган. У Истанбулдаги Отатурк номидаги аэропортдан Саудия Арабистонига учиб кетган.

Мавзуга оид