Туркия полицияси Саудия Арабистони консуллигига тинтув ўтказгани кирди
Турк полициячилари саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг йўқолиши тергови доирасида Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консуллигига киришди. Бу ҳақда NTV телеканали маълум қилди.
Аввалроқ ушбу иш бўйича икки давлат ишчи гуруҳи биринчи йиғилишини ўтказган ва шундан кейин консулликка Саудия Арабистони ишчи гуруҳи аъзолари киришган.
Қошиқчи 2 октябрда Саудия Арабистони консуллигига келиб, сўнгра изсиз йўқолиб қолган. Туркия ҳукумати журналист консулликда ўлдирилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Саудия Арабистони ҳукуматининг таъкидлашича, журналист консуллик биносини тарк этгандан кейин йўқолиб қолган. Бироқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг айтишича, Саудия Арабистони журналистнинг йўқолишига алоқадор эмаслигини исботлаши лозим, ҳозирча эса унинг важлари ишонарли эмас.
Мавзуга оид
08:10 / 12.11.2024
Ўзбекистонга Саудия компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади
19:01 / 11.11.2024
Ўзбекистон ва Саудия бош прокурорлари тергов ва ахборот алмашинувида ҳамкорлик бўйича келишув имзолади
09:25 / 11.11.2024
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетди
18:01 / 10.11.2024