Туркманистон президенти самолёти Германияга махфий парвоз қилди
Туркманистон президентининг самолёти (Boeing 737) 14 октябрь куни яна махфий равишда Франкфурт-Майнга парвоз қилиб, маҳаллий вақт билан соат 17:42да у ерга қўнди. Соат 18:50да самолёт яна қайтиб кетган, деб хабар бермоқда Туркманистон хроникаси.
Қайд этилишича, ушбу давлат раҳбарининг Германияга расмий ташрифи режалаштирилмаган.
Таъкидлаб ўтиш жоиз, сўнгги ойларда президент самолётлари Германияга кўп бора ошкор қилинмаган ҳолда парвоз қилмоқда. Сафар мақсадлари ҳақида маҳаллий матбуот хабар бермаяпти.
10 июнь куни Туркманистон президентининг самолётларидан бири Франкфурт аэропортига маҳаллий вақт билан соат 11:50да қўнди. У ерда бир ярим соат бўлиб, самолёт яна Ашхободга қайтиб кетди.
14 июнь куни маҳаллий вақт билан эрталабки соат 7да Туркманистон президентининг Боинг 737 самолёти Франкфурт аэропортига қўнди ва 2,5 соатдан кейин қайтиб кетди.
26 июнь куни президентнинг Боинг 737 самолёти Германияга учинчи марта учиб, у ерда Мюнхенга қўнди.
Бу кунларнинг бирортасида Туркманистон делегацияси ёки президентининг Европага расмий ташрифлари амалга оширилмаган, дея таъкидланади мақолада.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркманистон билан чегара масаласида учрашув ўтказилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
16:23 / 28.10.2024
Туркманистон Россияга газ етказиб беришни тўхтатди
22:15 / 25.10.2024
БМТ Марказий Осиёни «Тинчлик, ишонч ва ҳамкорлик ҳудуди» деб эълон қилди
18:51 / 12.10.2024
Ашхободдаги кўчага президентни даволаган немис шифокорининг номи берилди
13:35 / 08.10.2024