Иқтисодиётларнинг жаҳон рақобатбардошлик рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон рўйхатда йўқ
Қозоғистон иқтисодиётлар глобал рақобатбардошлик рейтингида (Global competitiveness Index) 59-ўринни эгаллади. Ушбу давлат ўтган йилги позициясини сақлаб қолган. Ҳисобот Жаҳон иқтисодий форумининг веб-сайтида эълон қилинди.
Марказий Осиё мамлакатларидан: Қирғизистон ўтган йилга нисбатан уч позицияга кўтарилиб, 97-ўринни эгаллади. Тожикистон 102-поғонадан жой олди (2017 йилга нисбатан 5 позиция).
Ўзбекистон ва Туркманистон рейтингда тақдим этилмаган.
Глобал рақобатбардошлик индекси 12та кўрсаткич бўйича ҳисоблаб чиқилади. Булар макроиқтисодий барқарорлик, истеъмол бозори, меҳнат бозори, молиявий тизим, ички бозор ҳажми, институтларнинг сифати, инфратузилма ҳолати, ахборот технологиялари ва замонавий коммуникацияларнинг кириб бориш даражаси, аҳоли саломатлиги, таълим ва кўникмалар, бизнес ривожи динамикаси, инновацияларга имкониятлар.
Рейтингда жами 140 мамлакат мавжуд. Биринчи ўринларни эгаллаганлар: АҚШ, Сингапур, Германия. Энг охирги поғоналарда - Чад, Яман, Гаити.
Мавзуга оид
17:37 / 12.11.2024
Ўзбекистон такси хизмати энг арзон давлатлар қаторига кирди
16:40 / 12.11.2024
Ўзбекистон сунъий интеллектга тайёрлик рейтингида Марказий Осиёда сўнгги ўринни эгаллади
16:52 / 07.11.2024
Ўзбекистоннинг 23 та олийгоҳи Осиё университетлари рейтингига кирди
19:02 / 28.10.2024