Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёлик тадбиркорларнинг 741 млн. сўмдан зиёд солиқ қарзлари ҳисобдан чиқарилди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Қашқадарё вилоятида тадбиркорлик фаолиятини тиклаган ва давлат рўйхатидан ўтган ҳолда фаолиятини давом эттираётган 89 нафар тадбиркорнинг 741 млн. 500 минг сўмлик солиқ қарзлари ҳисобдан чиқарилди. Бу ҳақда KUN.UZ’га вилоят солиқ бошқармаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
— Бир неча йилдан буён савдо фаолияти билан шуғулланман. Айрим қийинчиликлар сабаб солиқлардан 6 млн. 150 минг сўм қарз бўлиб қолдим. Албатта, бу катта сумма. Шунинг учун тўлашга қўлим калталик қилаётган эди. Давлатимиз томонидан қарзларимдан кечилгани мен учун кутилмаган янгилик бўлди. Энди тадбиркорлик фаолиятимни давом эттириб, юртимиз ривожига ҳиссамни қўшаман, - дейди Байрамали Тўйлиев.
Қайд этиш керакки, бугунги кунда вилоятда Президент Фармонига асосан, қатъий белгиланган солиқ ва молиявий жарималар бўйича қарздорлигини ҳисобдан чиқаришга номзод якка тартибдаги тарбиркор (фуқаро)лар сони 5 минг 591 нафарни ташкил этади.
Маълумот ўрнида: қарздан воз кечилиши учун мазкур шахслар 2019 йил 1 январга қадар муддатда тадбиркорлик фаолиятини тиклаши ёки давлат рўйхатдан ўтган ҳолда фаолиятни давом эттириши лозим бўлади.
Сарвар Анвар ўғли,
KUN.UZ мухбири
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026