Сектор раҳбарларининг Тошкент шаҳри туманларига инвестицияларни жалб этиш бўйича асосий вазифалари белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси президентининг “Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича экспериментини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 15 августдаги ПФ-5511-сон Фармони ижросини таъминлаш, Тошкент шаҳрига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ва уларни ўзлаштириш, ишлаб чиқариш, инфратузилма ҳамда ижтимоий йўналишдаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали аҳоли бандлиги ва яшаш шароитини яхшилаш борасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш мақсадида фармойиши қабул қилинди.
Унга кўра, Тошкент шаҳри туманларига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш орқали саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасини янада ривожлантириш, янги иш ўринларини ташкил этиш, чет эл инвесторлари билан ҳамкорликни кенгайтиришда секторлар раҳбарларининг шахсий роли ва масъулиятини янада кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар режаси маъқулланди.
Қуйидагилар секторлар раҳбарларининг Тошкент шаҳри туманларига тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш борасида асосий вазифалари этиб белгиланди:
мавжуд инвестиция лойиҳаларини жойига чиққан ҳолда танқидий ўрганиб чиқиш орқали истиқболсиз, иқтисодий самара бермайдиган, хомашё ва молиявий ресурслар билан таъминланмаган ва бошқа муаммоли лойиҳаларни аниқлаш;
муаммоли лойиҳаларни рўйхатдан чиқариш ва уларнинг ўрнига янги истиқболли лойиҳаларни киритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига таклифлар киритиш;
жойларда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тижорат банклари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг инвестицион фаолиятини мувофиқлаштириш;
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида ҳал этиладиган мавжуд муаммоларни тезкор бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўриш;
инвестиция лойиҳаларини, биринчи навбатда хорижий инвесторлар билан янги лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида бўш турган ва самарасиз фойдаланилаётган бино-иншоотлар ҳамда ер майдонларидан фойдаланиш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
ҳар ойда бириктирилган ҳудудларда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг ҳолати бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тизимли равишда ҳисобот бериб бориш.
Мавзуга оид
19:10 / 13.11.2024
Ҳиндистон фонд бозоридаги бум: молиявий инқилоб шовқини рискларни ёпиб кетяптими?
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
08:10 / 12.11.2024