Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга тўғридан тўғри хорижий инвестициялар асосан қайси соҳага киритилмоқда?
Фото: iStock
“Сўнгги 20 йил ичида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига ислоҳ қилинган тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ва кафолатланмаган кредитлар ҳажми 25,3 миллиард АҚШ долларини ташкил этган ва унинг 11,8 миллиард АҚШ доллари (47 фоиз) сўнгги 5 йил ичида жалб қилинган”, дейилади Инвестициялар бўйича давлат инвестиция қўмитасининг эксперт ва илмий доиралар вакиллари билан ҳамкорликда ишлаб чиққан “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисидаги қонун” концепциясида.
Маълумот берилишича, сўнгги 5 йил ичида тўғридан тўғри хорижий инвестициялар, асосан, нефть-газ соҳасига жалб этилган (73 фоиз).
Концепцияда айтилишича, ахборот технологиялари ва коммуникация соҳасига 6 фоиз, электроэнергетика соҳасига 2 фоиз, енгил ва тўқимачилик соҳасида 1 фоиз атрофида ва автомобиль соҳасига 0,2 фоиз инвестиция жалб қилинган.
Мамлакатдаги инвестицияларнинг ярим йиллик ўсиш ҳажми 2-2,5 миллиард АҚШ доллари (ЯИМ нинг 4 фоизидан кам) даражасида қолмоқда. Бу эса иқтисодий ўтиш давридаги мамлакатларнинг ўртача кўрсаткичидан ҳамда айрим МДҲ мамлакатларининг кўрсаткичларидан паст ҳисобланади.
Мавзуга оид
14:03 / 29.04.2026
Миллий инвестиция жамғармаси Тошкент ва Лондонда IPO бошлади
11:44 / 23.04.2026
Жаҳон банки Марказий Осиё энергия тизимларини интеграция қилишга 1 млрд доллар ажратади
22:20 / 16.04.2026
Тошкент шаҳрининг 12 та тумани маълум бир саноат ёки хизмат кўрсатиш тармоғига ихтисослаштирилади
18:37 / 09.04.2026