Ўзбекистон | 14:45 / 17.10.2018
3545
4 дақиқада ўқилади

Ucell халқаро «Ипак йўлида туризм» ярмаркасида

Фото: Ucell

Туризм, шубҳасиз, Ўзбекистондаги энг долзарб тараққиёт секторларидан бири ҳисобланади. Ҳозирда туризм индустриясида йирик ва туб ўзгаришлар содир бўлмоқда. Мамлакат ҳукумати бу борадаги қонунчилик базасини такомиллаштирмоқда, инфратузилмани модернизациялаш ва юртимизнинг сайёҳлик секторини жаҳон стандартларига мувофиқлаш бўйича қатор тадбирларни амалга оширмоқда.

2018 йилнинг 3-5 октябрь кунлари, кузги сайёҳлик мавсумининг энг қизғин палласида, Тошкент шаҳрида халқаро «Ипак йўлида туризм» ярмаркаси ташкил этилди. Ярмарка «Ўзэкспомарказ» павильонларида ўтказилиб, унга ташриф буюрувчилар юртимизнинг туризм салоҳияти билан танишиш, ҳамда сайёҳлик хизматлари йўналишидаги сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш имкониятига эга бўлдилар.

Фото: Ucell

Павильонларнинг бирида Ўзбекистондаги вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳри вакиллари меҳмонларни ватанимизнинг бетакрор тарихи ва маданияти билан таништирдилар. Ҳар битта вилоят ўз стенди  билан бошқалардан ажралиб турар ҳамда  ўз анъана ва урф-одатларининг ўзига хослигини ифодаларди.

Иккинчи павильонда эса ярмаркага ташриф буюрганлар хизмат кўрсатиш соҳаси вакилларидан фойдали маълумотларни олиш имкониятига эга бўлдилар. Авиакомпания, меҳмонхона ва мобиль операторлар ходимлари сайёҳликни хуш кўрадиганлар учун махсус тарзда ишлаб чиқилган тижорий таклифларни тақдим этдилар.

Фото: Ucell

Барчага маълумки, бирор мамлакат ёки чет элда саёҳат қилиш асносида яқин инсонлар ва бизнес-ҳамкорлар билан алоқада қолиш жуда муҳим. Айнан шунинг учун Ucell компанияси ушбу тадбирдан четда қолмади ва унда фаол иштирок этди. Ярмаркада «Роумингда чексиз интернет» хизматини тақдим қилган Ucell Business йўналиши  стенди меҳмонларга батафсил таништирилди.

Мазкур хизмат Ўрта Осиё телекоммуникация бозорида илк маротаба ишга туширилмоқда.Интернетдан чексиз фойдаланиш имконияти ушбу хизматнинг асосий афзаллиги ҳисобланади.  Бу хизматга уланиш орқали Ucell Business абонентлари ҳар доим онлайн бўлиш имкониятини қўлга киритадилар. Алоқа муҳим аҳамиятга эга бўлган замонда бундай янгилик кўпчиликни бефарқ қолдирмаслиги аниқ. Янги хизмат доирасида биринчи 100 МБ максимал тезликда тақдим қилинади, шундан кейин пакетнинг амал қилиш муддати тугагунча, ёки янги лимитнинг берилгунча тезлик 64 Кб/с ҳолатида сақланади. Ушбу хизматнинг яна бир қулайлиги шундаки, абонентнинг ўзи эҳтиёжига яраша керакли пакетни танлаши мумкин.

Фото: Ucell

Шу билан бирга, Ucell Business ярмаркада якка тартибдаги тадбиркорларга мўлжалланган  “Special” тариф режаларини ҳамда  йирик ва ўрта бизнес вакиллари учун чиқарилган “Gigaman” тариф режаларини тақдим қилди.Мазкур тарифлар туроператорлар, тадбир иштирокчилари ва хорижий мамлакатлар ваколатхоналари учун қизиқиш уйғотадиган   кўпайтирилган интернет-трафик билан ажралиб туради.

Хизмат ва тарифлар тақдимотида анъанага кўра осон ва қизиқарли ўйинлар ҳам ўтказилди; мисол учун ребуслар ёрдамида қўшиқ сўзини топиш ёки бошловчи томонидан айтилган телефон рақамига биринчи бўлиб қўнғироқ қилиш орқали иштирокчилар эсдалик совға ёки ютуққа эга бўлишди.

Ҳар доимгидай Ucell Business стенди кўплаб меҳмонларнинг эътиборини ўзига жалб қилди ва компания «Тошкент халқаро туризм ярмаркасининг энг кўп ташриф буюрилган стенди» номинациясида етакчига айланди!

Фото: Ucell

Кўргазмада Ucell (Ucell Business йўналиши) туризм хизматларини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшиш ҳамда келгусида сайёҳларга янги имкониятлар яратиш ва уларнинг саёҳатига имкони борича қулайлик бағишлаш истагида эканини чинакамига намойиш этди.

Мавзуга оид