Ўзбекистон | 13:59
521
2 дақиқада ўқилади

Ucell технологиялари экология хизматида

Ноябрь ойида Ўзбекистон экологик жиҳатдан ларзага келди: бутун мамлакат бўйлаб ўрнатилган датчиклар бир неча кун давомида ҳавонинг ифлосланиш даражаси хавфсиз чегарадан ўнлаб, баъзи жойларда эса юзлаб баробар ошганини қайд этди. Давлатнинг тезкор ва қатъий чоралари вазиятни сезиларли даражада яхшилади. Ҳаётнинг ўзи шуни кўрсатдики, бугунги кунда ишончли экологик мониторинг атроф-муҳит ва инсон саломатлигини муҳофаза қилишнинг энг муҳим воситаларидан бирига айланиб бормоқда.

Фото: Ucell

Технологик етакчи сифатида Ucell ушбу йўналишга алоҳида эътибор қаратади ва экологик мониторингни ўзининг барқарор ривожланиш соҳасидаги фаолиятининг ажралмас қисмига айлантиради. Йирик уяли алоқа оператори нафақат замонавий телекоммуникация хизматларини тақдим этишга, балки экологик муаммоларни ҳал этишга ҳам ҳисса қўшишга тайёр.

Компания ўзининг кенг қамровли инфратузилмаси туфайли турли ҳудудларда, жумладан, чекка жойларда ҳам атроф-муҳит ҳолатини кузатиш жараёнида иштирок этиш имкониятига эга. Бунинг учун замонавий технологиялар, хусусан, табиат ҳолати тўғрисида маълумот олиш имконини берувчи датчиклар ва сенсорлардан фойдаланилади.

Бу тизим ҳаво, сув, тупроқ ҳолатини доимий кузатиш, иқлим ўзгариши ва биологик хилмахиллик ҳолатини назорат қилишни ўз ичига олади.

Компания жалб қилинган экологик мониторингнинг асосий йўналишлари:

  • Ҳаво сифатини назорат қилиш
  • Сув ресурсларини кузатиб бориш
  • Иқлим шароитини назорат қилиш

Ucell инновацион ечимларни қўллаб, экологик мониторингнинг яхлит тизимини шакллантириб бормоқда. Бундай ёндашув ҳудудни кенг қамраб олишни таъминлайди ва маълумотларни реал вақт режимида олиш имконини беради. Қўшимча афзалликлари - атроф-муҳитнинг жорий ҳолатига баҳо бериш ва унинг ўзгаришини башорат қилиш имконини берувчи таҳлилий воситалардир. Бу эса экологик ўзгаришлар ва юзага келиши мумкин бўлган хавфларга ўз вақтида муносабат билдириш имкониятини яратади.

Экологик мониторинг лойиҳаларини амалга ошириш орқали Ucell барқарор ривожланиш тамойилларига содиқлигини намоён этмоқда ва замонавий технологиялар нафақат алоқа масалаларини ҳал этиши, балки табиатни муҳофаза қилиш ва мамлакатнинг экологик хавфсизлигини таъминлашда муҳим восита бўлиб хизмат қилиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

 
Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид