Ўзбекистон илк марта «Марказий Осиё савдо форуми»га мезбонлик қилмоқда
Бугун, 17 октябрь куни Тошкент шаҳрида иш бошлаган VIII «Марказий Осиё савдо форуми»да иштирок этиш учун жаҳоннинг 27та мамлакатидан 1000дан ортиқ давлат ва хусусий бизнес вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Марказий Осиёда АҚШнинг Халқаро ривожланиш агентлиги (USAID) ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги томонидан ташкил этилган мазкур йиллик форум савдони кенгайтиришга кўмаклашувчи ишлаб чиқарувчилар учун тўғридан-тўғри бизнес тармоқларини таклиф этиш ва ривожлантириш учун мулоқот ва музокаралар воситаси ҳисобланади.
«Савдо ва инвестицияни ривожлантиришда янги йўналишлар» мавзусида ўтказилаётган форумда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасини вақтинча бошқариб турган Алан Мельтцер «борган сари мураккаблашаётган ва алоқалари ривожланаётган жаҳон шароитида биз тезкор ҳал қилиниши талаб этиладиган янги муаммолар»га дуч келишимизни таъкидлаб ўтди.
«Бу янги муаммолар янги имкониятларни ҳам очиб беради. Ҳозир, ҳар қачонгидан ҳам бизга, ушбу форум каби, ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ғоялар алмашиш ва янги бозорларга кириш имконини берувчи тадбирлар керак», дейди Мельтцер.
Савдо кўргазмасида бутун минтақа бўйлаб турли соҳаларда, шу жумладан транспорт, туризм, ахборот технологиялари, жиҳоз-ускуналарни ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалик маҳсулотини ишлаб чиқариш, унга ишлов бериш каби йўналишларда фаолият юритувчи 100дан ортиқ корхоналар ўз маҳсулотини намойиш этмоқда. Форум давомида мутахассис ва бизнес вакиллари, шунингдек, расмий идора ходимларининг иштирокида муҳокама ташкил этилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда илк марта ўтказилаётган ушбу форум Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга расмий ташрифидан бир кун аввал ташкил этилди.
Мавзуга оид
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
16:34 / 08.11.2024
Россия Марказий Осиёнинг барқарор ривожланишини истайди — Путин
22:15 / 25.10.2024
БМТ Марказий Осиёни «Тинчлик, ишонч ва ҳамкорлик ҳудуди» деб эълон қилди
20:43 / 17.10.2024