“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ халқаро сифат менежменти тизими бўйича ISO 9001:2015 стандарти талабларига мувофиқ деб топилди
Бугунги кунда “Ўзсаноатқурилишбанк” мамлакатимизнинг жадал ривожланиб бораётган, салоҳиятли, етакчи йирик банкларидан бири ҳисобланади. Банк ўз фаолиятида жаҳоннинг илғор тажрибаларини татбиқ қилиш ва иқтисодиёт тармоқларига замонавий хизматларни кўрсатиш орқали молия бозоридаги мавқеини янада мустаҳкамламоқда.
Банк тизимининг жаҳон молиявий ҳамжамиятига интеграциялашуви кучайиб бораётган ҳозирги шароитда ISO 9000 тоифасидаги халқаро стандартларга риоя қилиниши ҳамда унинг расмий ва оммавий тарзда тасдиқланиши – катта мақсадларни кўзлаган ҳар қандай банк учун муҳим аҳамиятга эгадир.
“Ўзсаноатқурилишбанк” ISO 9001:2015 сифат менежменти тизими аудит текширувидан муваффақиятли ўтиб, халқаро стандартлар бўйича мувофиқлик сертификатини қўлга киритди.
Мазкур халқаро стандартнинг жорий қилиниши банкда иш жараёнларини амалга ошириш мезонлари ва мижозларнинг банкка бўлган муносабатини таҳлил қилиб боришга замин яратади. Хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва кўламини кенгайтиришга омил бўлади.
Қайд этиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида банк-молия соҳасида халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, банк таваккалчилигини баҳолаш механизмлари такомиллаштирилиб, тижорат банклари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилишнинг замонавий тамойиллари жорий этилмоқда.
Мавзуга оид
23:15 / 28.03.2023
Асакабанк ва Ўзсаноатқурилишбанк капиталига хорижий инвестициялар жалб этилади
14:10 / 31.10.2022
“Ўзсаноатқурилишбанк” ходимлари учун Tracker-2 вa Equinox машиналари харид қилинaди
20:00 / 23.12.2021
Тошкентда Тадбиркорлар мактаби очилди
12:00 / 03.12.2021