USAID инвестициявий иқлимни яхшилаш учун Ўзбекистон ҳукуматига таклиф билдирди
17-18 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган «Марказий Осиё савдо форуми»да Марказий Осиёда АҚШнинг Халқаро ривожланиш агентлиги (USAID) раҳбари ёрдамчисининг ўринбосари Хавьер Пьедра Ўзбекистонда хусусий тадбиркорлик ва инвестиция сифатини яхшилаш мақсадида ҳукуматга таклифини билдирди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
«Қарз бериш қийин эмас, бироқ уни қайтариб олиш, айниқса ўз вақтида ва белгиланган шартлар билан қайтариш доим қийин бўлиб келган. Айни пайтда бирор давлатга инвестиция киритишдан аввал сармоянинг келажагида учрайдиган таҳдидлар чуқур таҳлил этилади», дейди америкалик мутахассис.
Пьедранинг фикрича, Ўзбекистон ҳам Қозоғистонда ўрнак олиб, мустақил ва хусусий шаклда ташкил этиладиган кредит бюроси ҳақида ўйлаши лозим.
«Марказий Осиё давлатлари, хусусан Ўзбекистон ҳам, Қозоғистонда мавжуд битта тажрибага эътибор қаратиши лозим. Қозоғистонда мавжуд кредит бюроси ҳар бир кредит-дебит амалиётидан аввал молиявий муассаса ва сармоядорларга қимматли маълумотларни тақдим эта олади. Албатта, унинг фаолияти мустақил бўлиши лозим», дейди у.
Ўзбекистонда 2004 йилда Банклараро кредит бюроси ва тижорат банклари ўртасида ахборот айирбошланиши ҳамда кредит тарихи тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш тартиби жорий этилган. Тартиб бўйича тижорат банклари билан олдин тузилган кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажарилишини тавсифловчи қарздор тўғрисидаги, шунингдек, тижорат банкларидан олинган кредитларнинг сони, суммаси ва ҳолати тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига оладиган ахборот бюрода мавжуд. Аммо, тартибда маълумотларни сармоядорларга тақдим этиш ёхуд хорижий молиявий муассасаларга узатиш ҳақида сўз юритилмаган. 2012 йилдан эътиборан ҳужжат кучини йўқотган.
Мавзуга оид
08:10 / 12.11.2024
Ўзбекистонга Саудия компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади
18:32 / 04.11.2024
Тадбиркорлик фаолиятини рўйхатдан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жарима бекор қилинади
20:55 / 02.11.2024
Ўзбекистонда электр энергияси ва метан гази олиш учун 8 та чиқинди ёқиш заводи, 1 та чиқинди полигони қурилади
21:16 / 31.10.2024