Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Ўзбекистонда ҳарбий техника ишлаб чиқаришга тайёр
Россия Ўзбекистонда ҳарбий техника ишлаб чиқаришни бошлашга тайёр. Бу ҳақда Ўзбекистон-Россия кенгайтирилган шаклдаги музокараларида Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.

«Биз ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрмиз, бунда нафақат қурол-яроғ ва замонавий техникани етказиб бериш, балки ушбу техникани Ўзбекистон ҳудудида ва корхоналарида биргаликда ишлаб чиқариш ҳам назарда тутилади», - дея маълум қилди Путин.
Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, РФ қурол-яроғини етказиб бериш «истисно тарзида» Россия ички нархларида амалга оширилмоқда.
«Бизда бошқа кўплаб йўналишлар ҳам мавжуд. Биз рўй бераётган барча нарсани жиддийлик билан таҳлил қиламиз ҳамда сизнинг ўтган йил 4 апрель куни Россия Федерациясига амалга оширган ташрифингиз давомида белгилаб олинган барча йўналишлар бўйича олдинга қараб ҳаракатланамиз», - дея қўшимча қилиб ўтди Россия Федерацияси президенти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин Ўзбекистон Россиянинг ишончли иттифоқчиси эканини таъкидлаганди.
Мавзуга оид
16:18 / 21.02.2026
Хитой дронларни Россияга Таиланд орқали етказиб беришни бошлади
14:13 / 21.02.2026
Одессада РФ дронлари турар жойлар ва ўқув муассасасига зарар етказди
13:36 / 21.02.2026
Киевда РФ денгиз пиёда аскари асирларни отиб ўлдиргани учун умрбод қамоққа ҳукм қилинди
11:28 / 21.02.2026