Жаҳон | 08:23 / 19.10.2018
7752
1 дақиқада ўқилади
Трамп Жамол Қошиқчи ўлган бўлиши мумкинлигини айтди
АҚШ президенти Дональд Трамп Туркияда йўқолиб қолган журналист Жамол Қошиқчи ўлган бўлиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда CNN телеканали маълум қилди.
“Менимча, айнан шундайга ўхшайди, жуда қайғули. Аниқ шундайга ўхшайди”, деб таъкидлаб ўтган Трамп.
Трамп АҚШ маъмурияти бу ҳодисанинг “тагига етиши”га ва яқин орада у бўйича баёнот беришига ваъда берган.
АҚШ президенти айбдорларни жуда қатъий оқибатлар кутаётганидан огоҳлантирган.
18 октябрда АҚШ бош котиби Майк Помпео Саудия Арабистони журналистнинг йўқолиши бўйича тегишли тергов ўтказишга ваъда берганини маълум қилган ва Трампдан Вашингтонга фактларни тақдим қилиш учун яна бир неча кун беришни сўраган.
Мавзуга оид
02:48 / 06.11.2024
Сайлов бошланди, кўп овоз олиб ҳам ютқазиш мумкин бўлган сайлов
00:26 / 06.11.2024
Трамп атрофида айланаётган Америка сиёсати: нега бундай бўлди?
23:20 / 18.11.2022
Байден маъмурияти Саудия шаҳзодаси Қошиқчи қотиллиги иши бўйича дахлсизликка эга эканини айтди
17:06 / 23.06.2022