Яманда 14 млн кишига очликдан ўлиш хавф солмоқда
Яманнинг деярли 14 млнлик аҳолисига очликдан ўлиш хавф солмоқда. Бундан БМТ огоҳлантирмоқда.
БМТнинг хабар қилишича, Яманнинг 29 млнлик аҳолисидан 22,2 миллиони гуманитар ёрдамга муҳтожлик сезмоқда.
Яманликларнинг аҳволи Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция ва ҳусийлар ўртасида давом этаётган қақшатқич жанглар ва жиддий иқтисодий инқироз сабабли тобора ёмонлашмоқда.
Халқаро ҳамжамият дунёнинг энг ночор давлатларидан биридаги ихтилофни тугатиш учун амалий чоралар кўрмаяпти, БМТ шиори остидаги музокаралар бошланмасданоқ, бекор қилинган. Шу сабабли яманликлар тинчлик ўрнатилишига батамом умидни йўқотишган.
БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси вакили Йенс Лэрке Ямандаги гуманитар вазиятдан чуқур хавотир билдирган. Унинг айтишича, июлда Яман валютаси жиддий равишда қадрсизланган, мамлакатда нарх-наво 300 фоизга кўтарилиб кетган, аҳолининг харидорлик қобилияти пасайиб кетган, ишлаб чиқариш деярли тўхтаган.
Шу сабаб Лэрке Ямандаги ихтилоф томонларини аҳолига гуманитар ёрдам олишга йўл беришга чақирган. БМТнинг таъкидлашича, 18 млн яманлик яшаш учун воситаларга эга эмас. 3 миллион яманлик ўз уйини тарк этган, мамлакатдаги инфратузилма барбод бўлган. Маълум қилинишича, ямандаги жанглар оқибатида 16 минглик тинч аҳоли ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
11:20 / 11.11.2024
АҚШ Ямандаги ҳусийчиларнинг қурол омборларига зарба берди
19:12 / 14.10.2024
Ўзбекистон очлик даражаси энг паст бўлган давлатлар қаторига кирди
21:52 / 10.10.2024
Дунёда 733 миллион киши очликдан қийналмоқда — ҳисобот
18:02 / 27.09.2024