Хитойнинг энг йирик гидросамолёти илк бор сув сиртидан парвоз қилди
Хитой томонидан яратилган AG600 самолёт-амфибияси Хитойдаги сув омборларидан биридан илк бор сув сиртидан парвоз қилиш ва қўнишни амалга оширди.
“Синьхуа” ахборот агентлигининг маълум қилишича, самолёт парвоз олдидан асосий тизимларининг ишлашини текшириш мақсадида сув сиртида турли тезликларда бир қатор манёврларни бажарган.
Самолётни яратиш устидаги ишлар 2009 йилда бошланиб, унинг биринчи тажрибавий намунаси 2016 йилда пайдо бўлган. Самолёт бир йил ўтиб ер сиртидан илк бор ҳавога кўтарилган.
Гидросамолётни қуришга 3 млрд юан (441 млн доллар) сарфланган. У фуқаролик авиацияси эҳтиёжларига мўлжалланган бўлиб, ўрмон ёнғинларига қарши курашда, қутқарув операцияларини ўтказишда ва мамлакатнинг денгиздаги манфаатларини ҳимоя қилишда қўлланиши ҳам мумкин.
Самолёт ҳавода қайта ёнилғи билан тўлдирилмасдан 12 соатгача қолиши, 4,5 минг км масофани босиб ўтиши ва 500 км/соат тезлик билан уча олиши мумкин. Унинг узунлиги 37 метрни, қанотлари қулочи 38,8 метрни, максимал учиш оғирлиги 53,5 тоннани ташкил қилади.
Амфибия 2022 йилдан бошлаб буюртмачиларга етказиб берила бошланади. Самолёт йўловчи ва юк модификацияларида ишлаб чиқарилади.
Самолётнинг сувдаги илк синовлари октябрь бошида ўтганди. Ўшанда амфибия 145 км/соат тезликкача тезлаштирилган.
Мавзуга оид
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
13:48 / 23.04.2023
Хитойнинг Франциядаги элчиси Қрим статуси ва собиқ СССР давлатлари суверенитетини шубҳа остига олди
11:25 / 21.04.2023