Ўзбекистон | 19:28 / 20.10.2018
158079
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Қозоғистонга ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан бирга Қозоғистонга ташриф буюрди. Улар билан ушбу давлат раҳбари Нурсултон Назарбоев учрашув ўтказди. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: akorda.kz

Туркистон вилоятининг Сариоғоч шаҳрида бўлиб ўтган норасмий учрашув давомида давлат раҳбарлари мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, жумладан, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни муҳокама қилдилар.

Фото: akorda.kz

Бундан ташқари, МДҲ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасида Қозоғистон Республикаси, Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ўзаро алоқаларга оид масалалар кўриб чиқилди. Шунингдек, томонлар минтақавий ва халқаро кун тартибидаги асосий жиҳатлар юзасидан фикр алмашдилар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан жорий йил 18-19 октябрь кунлари Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келди. Ташриф асносида турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 20та ҳужжат имзоланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид