Юнусобод туманида фирибгарлар қўлга олинди
19 август куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшовчи С.Х Бош прокуратура “Ишонч телефони”га мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Жорий йилнинг февраль ойида Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида яшовчи О.Қ. ундан умумий қиймати 6 918 АҚШ доллари бўлган 15 тонна кепак ва 18 тонна буғдой уни маҳсулотларини қарзга олиб, пулларни февраль ойининг охирларида юборишга келишиб, маҳсулотларни олиб кетади. Уларни сотиб, пулларини туман ҳудудида жойлашган Тошкент шаҳрига қатновчи автомашиналар тураргоҳидан номаълум ҳайдовчи бошқарувидаги давлат рақамлари аниқланмаган “Ласетти” русумли автомашинадан бериб юборади. У ўз мурожаатида номаълум ҳайдовчи шу кунга қадар Тошкент шаҳрига пулларни олиб келмаганлигини маълум қилиб, амалий ёрдам сўрайди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Нарпай туманида яшовчилар О.Ю. ва А.А. содир этганликлари аниқланиб ушланганлар.
Тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид
15:09 / 21.05.2024
Юнусободда ниқоб таққан ҳолда дарахт кесган шахслар 5 суткага қамалди
12:11 / 06.05.2024
Кимнидир босиб қолиши керакми? Юнусободда “замҳоким”нинг ҳам “тиши ўтмаётган” масала ҳақида
12:57 / 05.05.2024
Тошкентдаги боғчада болаларни қўрқитиб, қўполлик қилган тарбиячи ишдан олинди
19:19 / 16.04.2024