Ўзбекистон | 21:45 / 21.10.2018
37855
1 дақиқада ўқилади

Пахта-2018. Нишон тумани прокурори ишдан кетди, у бу лавозимда 4 ой ҳам ишламади

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов раҳбарлигида пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини жадаллаштириш бўйича ўтказилган селекторда Қашқадарё вилояти Нишон тумани прокурори вазифасини бажарувчи Исматов Бахтиёр Раҳматович ишдан олинган.

«Kun.uz» манбаси маълум қилишича, унинг ўрнига Шерали Аширов туман прокурори вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Маълумот учун, Исматов ўз лавозимида 4 ой ҳам ишламади. У 2 июль куни Қашқадарё вилояти Халқ депутатлари Нишон тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими ва туман ИИБ бошлиғи билан бирга ишдан кетган туман прокурори ўрнида иш бошлаганди.

Селектор йиғилиши давомида Наманган вилояти Мингбулоқ тумани прокурори бир ойлик иш ҳақи миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантирилган ва унга адлия катта маслаҳатчиси унвони берилган. У шунингдек, энди Наманган вилояти прокурори ўринбосари ҳисобланади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид