Жамият | 13:48 / 22.10.2018
24277
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёлик аёл турмуш ўртоғини пичоқлади

Иллюстратив фото

Шу йил 21 октябрь куни Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида қотиллик юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, шу туманда яшовчи М.М. (аёл) уйида оилавий жанжал туфайли маст ҳолда бўлган турмуш ўртоғи Т.И.га пичоқ билан жароҳат етказиши натижасида Т.И. воқеа жойида вафот этган. М.М. қўлга олинган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид