Жаҳон | 09:07 / 22.10.2018
5128
1 дақиқада ўқилади

Мисрда фавқулодда вазият тартиби яна 3 ойга узайтирилди

Фото: worldbulletin.net

Миср парламенти депутатлари мамлакатда амал қилаётган фавқулодда вазият тартибини яна 3 ойга – 2019 йил январь ойи ўрталаригача узайтириш учун овоз беришди..

Бундай қарор Миср махсус хизматларига январь ўрталаригача террорчилик хавфларига қарши курашиш ва унинг молиялаштирилишига тўсқинлик қилиш, мамлакатнинг барча ҳудудларида хавфсизликни таъминлаш учун зарур чоралар кўришга имкон беради.

Мисрда фавқулодда вазият тартиби 2017 йил апрелида ибодатхоналардаги портлашлардан кейин киритилган. Ўша терактлар оқибатида 40 дан кўпроқ одам ҳалок бўлган. Ўшандан бери фавқулодда вазият тартиби мунтазам узайтириб келинмоқда.

Мавзуга оид