Ўзбекистон | 21:10 / 22.10.2018
26368
1 дақиқада ўқилади

Пахта-2018. Қашқадарё вилояти прокурорига ҳайфсан берилди

22 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов раислигида бўлиб ўтган селектор давомида Қашқадарё вилояти прокурори Ботир Юсупов Эрмаматовичга ҳайфсан берилди.

«Kun.uz» манбаси маълумот беришича, у пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларида сусткашликка йўл қўйгани учун огоҳлантирилган.

Ботир Юсупов шу йилнинг январидан буён Қашқадарё вилояти прокурори ҳисобланади.

Бундан аввалроқ, Қашқадарё вилояти Нишон тумани прокурори Бахтиёр Раҳматович Исматов пахта теримидаги сусткашлик учун ишдан олинганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид