Ўзбекистон | 14:28 / 22.10.2018
3650
2 дақиқада ўқилади

Сенат ва ҳамкорлик бўйича Америка-Ўзбекистон савдо палатаси қўшма қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди

2018 йил 22 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳамда ҳуқуқ, инвестиция ва савдо соҳаларида ҳамкорлик бўйича Америка-Ўзбекистон савдо палатаси қўшма қўмитасининг учинчи мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Кун тартиби доирасида Ўзбекистон Республикасига инвестицияларни жалб қилиш соҳасида ҳамкорлик қилиш устуворликлари ҳақидаги масала муҳокама этилди.

“Женерал Моторс”, “Женерал Электрик”, “Эксон Мобайл”, “Кока Кола” каби АҚШ компаниялари Ўзбекистон иқтисодиётини таркибий диверсификациялаш ва технологик модернизациялаш жараёнларида муҳим роль ўйнамоқда. Ўзбекистон ва АҚШнинг улкан салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда бу йўналишларда икки томонлама ўзаро ҳамкорлик истиқболлари ҳақида сўз юритиш мумкин.
         
Учрашувда мамлакатда очиқ-ошкоралик, ҳисобдорлик бўйича халқаро стандартларни жорий этиш ва қонун устуворлигини таъминлаш орқали тадбиркорлар ва АҚШ компаниялари учун, биринчи навбатда, инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор берилаётгани қайд этилди. Хусусан, қишлоқ хўжалиги, энергетика, кимё, молия, туризм, тўқимачилик саноати, соғлиқни сақлаш ва рақамли технологиялар соҳасида янада яқинроқ ҳамкорлик қилиш учун сармоя жалб қилиш имкониятлари муҳокама этилди. Шу муносабат билан мамлакатда инвестиция муҳитини такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури доирасида эришилган натижалар ҳақида фикр юритилди.

Мажлисда ҳуқуқий муҳитни мустаҳкамлашнинг турли жиҳатлари, ҳуқуқ, инвестиция ва савдо соҳаларида Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Америка-Ўзбекистон савдо палатасининг стратегияси ва бўлажак тадбирлари, шунингдек, кейинги ишлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Америка-Ўзбекистон савдо палатаси қўшма қўмитасининг тўртинчи мажлиси муддатлари кўриб чиқилди.

Мавзуга оид