Жамол Қошиқчининг қаллиғи қўриқлов остига олинди
Туркия ҳукумати Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консуллигида ўлдирилган журналист Жамол Қошиқчининг қаллиғи Ҳадича Денгизни қўриқлов остига олди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги маълум қилди.
Маълум қилинишича, ушбу қарорни Истанбул губернатори қабул қилган. Аёлнинг қўриқловга олинишининг аниқ сабаби кўрсатилмаган.
Hurriyet нашрининг хабар қилишича, Денгиз Истанбул хавфсизлик бошқармаси ходимлари томонидан кеча-кундуз қўриқланади.
Денгиз Туркия фуқароси бўлиб, у Қошиқчи йўқолган куни у билан бирга Саудия Арабистони консуллигига борган. Қошиқчи консулликда Денгиз билан никоҳ қуриш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириши керак бўлган.
Саудия Арабистони 20 октябрда 2 ҳафталик рад этишлардан кейин Қошиқчининг консулликда ўлганини тан олди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 23 октябрда журналистнинг ўлдирилиши тафсилотларини ошкор қилишга ваъда берган.
Мавзуга оид
00:32 / 04.12.2022
Туркиянинг биринчи учувчисиз қирувчи самолёти синов парвозини муваффақиятли амалга оширди
00:54 / 03.12.2022
Туркиялик шарҳловчи ЖЧ-2022 ўйини танаффусида эфирдан четлатилди
11:10 / 28.11.2022
Ўзбекистон ва Туркия йирик логистика инфратузилма лойиҳаларини биргаликда амалга оширмоқчи
17:10 / 25.11.2022