Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда 20 йилдан ортиқроқ вақт давомида сохта дипломлар билан ишлаб келган ўқитувчилар аниқланди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қашқадарё вилояти бошқармаси мактабда узоқ йиллардан буён сохта диплом билан ишлаб келаётган ўқитувчиларни аниқлади.
«Департаментнинг Миришкор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида, фуқаролар С.Г. ва Б.А. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети томонидан берилган дипломларининг қалбаки эканлигини олдиндан била туриб, фуқаро С.Г. тумандаги 8-сонли умумий ўрта таълим мактабида 1993 йилдан 2018 йилга қадар бошланғич синфлар ўқитувчиси ва фуқаро Б.А. 9-сонли умумий ўрта таълим мактабида 1997 йилдан 2018 йилга қадар жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаб келганликлари аниқланган.
Текшириш давомида фуқаролар С.Г. ва Б.А.га қалбаки дипломларни юқоридаги олийгоҳда ўқитувчи бўлиб ишлаган Х.З. исмли шахс тайёрлаб бергани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади бош прокуратура матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026