Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўқонда тадбиркорнинг уйидан 40 млн сўм пул ва 50 млн сўмлик заргарлик буюмларини ўғирлаб кетишди
Шу йил 14 октябрь куни номаълум шахс Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида яшовчи, хусусий тадбиркор Д.М. (исмли аёл)нинг уйига кириб, хонасидан 40 млн. сўм пули ва умумий қиймати 50 млн. 600 минг сўмлик турли хилдаги заргарлик буюмларини ўғирлаб кетган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қўқон шаҳрида яшовчи О.Р., М.А., М.М. ва Д.Ж. содир этганликлари аниқланиб ушланганлар.
Тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид
08:32 / 21.05.2026
Ўзбекистон Бухоро ва Қўқондаги тарихий саройларни реставрация қилади
11:07 / 25.03.2026
Фото: 1913 йилги Қўқон манзаралари
14:12 / 17.03.2026
Қўқоннинг “Тайсон”и: Фарғонада эркак бозор назоратчисининг қулоғини тишлаб, узиб олгани учун қамалди
15:27 / 10.03.2026