Қозоғистон автосаноати Ўзбекистонга кириш масаласида давлатдан ёрдам кутмоқда
Автомобилларни экспорт қилишда давлат қўллаб-қувватловининг ўсиши яқин йилларда Қозоғистон автомобилсозлик саноати салоҳиятини ташқи бозорларда амалга ошириш имконини беради. Бу ҳақда «КазАвтоПром» Қозоғистон автомобилсозлик корхоналари уюшмаси директорлар кенгаши раиси Олег Алфёров айтиб ўтди, деб ёзмоқда «Курсив».
«Қўшни ташқи бозорларда, хусусан, Ўзбекистон бозорида автомобиль ишлаб чиқарувчиларнинг манфаатлари маҳаллий ҳокимият органлари томонидан фаол ҳимояланмоқда», - деди у 23 октябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Унинг фикрига кўра, аслида, айнан шу ўзбек автомобилларининг ташқи бозорларда, биринчи навбатда, Қозоғистон бозоридаги муваффақияти калитидир.
Алфёровнинг ишонч билдиришича, Қозоғистон бозорига хорижий ишлаб чиқарувчилар, шу жумладан, Ўзбекистон автосаноати томонидан машиналарни етказиб беришда Ўзбекистон ҳукумати ҳам Қозоғистон, ҳам бошқа бозорларга экспортини қўллаб-қувватлаш бўйича сезиларли чоралар кўрмоқда.
Шу билан бирга, унинг эслатишича, Қозоғистоннинг «Азия Авто» АЖ компанияси Хитойга 1,5 минг донадан ортиқ Lada 4×4 йўлтанламасларини жўнатди.
«Бу автомобиллар у ерда катта талабга эга эди, аммо қўшни бозорларда экспорт фаоллигининг давом этиши фақатгина катта экспорт субсидиялари мавжуд бўлганда муваффақиятли бўлиши мумкин. 2020-2024 йилларда саноат-инновацион ривожланиш дастурини ишлаб чиқиш доирасида, бугунги кунда Қозоғистон автомобилларининг ташқи бозорлар, шу жумладан, Ўзбекистон бозорига экспортини қўллаб-қувватлаш масаласи муҳокама қилинмоқда. Умид қиламизки, ушбу экспортни қўллаб-қувватлаш воситалари миллий автомобилсозлик саноатининг ташқи бозордаги салоҳиятини рўёбга чиқаришга имкон беради», - деди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ GM Uzbekistan яна бир автосалон билан келишувни бекор қилганди.
Мавзуга оид
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024