Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ва Москва зоопарклари ўзаро жониворлар алмаштиришга келишиб олишди
Фото: Тошкент ҳайвонот боғи
20 октябрь куни Ўзбекистон пойтахтида бўлиб ўтган Москва кунлари доирасида Москва ва Тошкент зоопарклари ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Москва зоопарки матбуот хизматининг билдиришича, мазкур ҳужжат зоопарклар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш имконини беради ҳамда ўзаро ҳамкорликнинг янги истиқболларини очади.
«Тошкент зоопарки 1994 йилда Москва зоопарки асосида ташкил этилган Евросиё зоопарклар ва аквариумлар минтақавий ассоциацияси таркибига киради. Зоопарклар кўп йиллардан буён ҳамкорлик қилиб келади. Аммо меморандум Москва ва Тошкент зоопаркларига ҳамкорликнинг янги босқичини бошлашга ёрдам беради», - дейилади матбуот хизмати хабарида.
Ўзбекистондаги Москва кунлари доирасида бўлиб ўтган яна бир ёрқин воқеа оқ айиқларга бағишланган «Ursus maritimus» кўргазмаси бўлди. Унда ер юзидаги энг йирик йиртқичларга нималар хавф солаётгани ва уларни сақлаб қолиш учун Москва зоопаркида қандай ишлар амалга оширилаётгани намойиш этилди.
Мавзуга оид
10:06 / 18.02.2026
Тошкентда қалбаки дори ва биологик қўшимча ишлаб чиқарган цех аниқланди
23:07 / 17.02.2026
Тошкентда фарзандини 7-қаватдан чиқарган аёлнинг руҳий ҳолати текширилади
20:20 / 17.02.2026
Тошкентда юз берган ёнғинда аёл ва икки бола ҳалок бўлди
11:56 / 17.02.2026