Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Умра зиёратига борувчи ўзбекистонликларга хизмат қилувчи меҳмонхоналар маълум қилинди
Ўзбекистондан Умра зиёратини амалга оширувчи мўъмин-мусулмонлар Маккаи Мукаррама шаҳрида 4 юлдузли Al Kiswah Hotel Towers, Мадинаи Мунавварада 5 юлдузли Pullman Zamzam Madina Hotel меҳмонхоналарига жойлаштирилади. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари Нуриймон Абулҳасан Миллий матбуот марказида ташкил этилган брифингда маълум қилди.
Видео: TasIX
Видео: YouTube

Унинг сўзларига кўра, аввалги йилларда, жумладан 2016 ва 2017 йилларда Макка ва Мадина шаҳарларидаги меҳмонхоналар 2 ва 3 юлдузли бўлиб, Икки Ҳарам масжидлари оралиғидаги масофанинг узоқлиги ҳамда зиёратчиларнинг меҳмонхона ошхонасида овқатланиш имкониятлари замон талабларига жавоб бермаган.
Эндиликда, Жамоатчилик кенгаши томонидан Умра сафарига бормоқчи бўлган ҳар-бир фуқаро учун тўланадиган маблағ қиймати 5 804 000 сўм (бориш-келиш авиачиптасидан ташқари) миқдорда белгиланиб, сезиларли арзон бўлишига эришилди. Мазкур маблағга Саудия Арабистони Подшоҳлиги расмий визаси, Макка ва Мадина шаҳарларидаги 5 ва 4 юлдузли меҳмонхона, ўзбек ошпазлари томонидан тайёрланадиган таомлар, 24 соатлик бепул тиббий хизмат, Ўзбекистон давлат рамзлари туширилган махсус либос, ибодат қўлланмаси, бейжик, замонавий транспорт ҳамда бошқа зиёрат хизматлари киритилган.
Қуйида ўзбекистонликларга хизмат кўрсатувчи меҳмонхоналар суратларини томоша қилишингиз мумкин.
Фото: Facebook/Al Kiswah Hotel Towers
Фото: Facebook/Al Kiswah Hotel Towers
Фото: accorhotels.com
Фото: accorhotels.com
Фото: accorhotels.com
Фото: accorhotels.com
Фото: accorhotels.com
Фото: accorhotels.com
Фото: accorhotels.com
Мавзуга оид
18:34 / 02.05.2026
Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг илк гуруҳи Ҳажга йўл олди
23:09 / 15.04.2026
Саудия Арабистонида Ҳаж мавсумига тайёргарлик бошланди. Нималарни билиш керак?
09:39 / 05.03.2026
Мадина ва Жиддадан 21 рейс: 4 948 нафар йўловчи олиб келинди
17:57 / 20.02.2026