Оёғи синган япониялик аёл марафончи панд беришни истамай, маррага эмаклаб борди (видео)
Япониянинг Фукуока префектурасида ўтган “Малика Экиден” жамоавий марафони иштирокчиси ҳайратомуз масъулият ва ғалабага интилишни намойиш қилди.
Гап шундаки, мусобақа иштирокчиларидан бири Рей Иида маррага 200 метр қолганда оёғини синдириб олган. Бироқ матонатли спортчи жамоадошларига панд беришни истамай, дистанциядан чиқмай, маррага эмаклаб етиб борди.
Спортчи тиззасидан олган жароҳатига қарамай, асфальтда ўз ортидан қон излар қолдирганча марра томон тўхтамаган.
Иидадан эстафетани қабул қилиши керак бўлган жамоадоши кўз ўнгидаги ҳолатдан ёшини тийиб туролмаган.
Ииданинг шунча уринишлари зое кетди: аниқланишича, у маррага эмаклаганча кетаётган бир вақтда унинг мураббийи телефон орқали уни мусобақалардан олишга кўрсатма берган. Бу эса бутун жамоанинг автоматик четлатилишига олиб келган.
Марафондан кейин Иида шифохонага жўнатилган ва у ерда унга оёқ синиши ташхиси қўйилган. Шифокорларнинг айтишича, унинг тикланишига 3-4 ой вақт керак бўлади.
Бўлиб ўтган воқеа Японияда катта мунозара келтириб чиқарган. Одамлар қизнинг қатъиятлилигидан таъсирланишган ва уни тўхтатмаган марафон ташкилотчилари ҳаракатларидан норозилик билдиришган.
Мавзуга оид
00:06
Япониялик олимлар денгиз сувида парчаланувчи пластик материални ихтиро қилди
18:17 / 23.11.2024
Японияда одамларни ювинтирадиган кир машинаси ихтиро қилинди
21:47 / 17.11.2024
Япония қирғоқларида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди
18:48 / 14.11.2024